Фото: Pinterest
Диетолог Ирина Писарева қўшимчалар билан бойитилган пакетли чойларнинг хавфлилиги ҳақида маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, кўпчилик ишлаб чиқарувчилар томонидан резавор ва меваларнинг табиий қисмлари ўрнига бўёқлар қўшилади. «Асосан, бу чойлар турли хил таъмга эга. Кўпинча одамлар ичганидан сўнг аллергияга дуч келади», – дейди овқатланиш мутахассиси.
Мутахассис пакетларга солинган чойни бўялган хушбўй сув билан таққослади, яъни бу ичимликда фойдали микроэлементлар умуман йўқ. Қуйида озуқавий моддаларга бой учта чой тавсия этилади. Анъанага кўра, кўк чой энг фойдалиси ҳисобланади, аммо бошқа альтернативалар ҳам мавжуд:
Ассам
Ушбу нав ҳинд чойи бўлиб, кофеиннинг тери ҳолатини ёмонлашиши каби салбий таъсиридан қочиб, қаҳва ўрнини боса олади.
Ройбуш
Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради: бу турдаги чой метаболизмни тезлаштиради ва ёғ ҳужайраларининг шаклланишига тўсқинлик қилади.
Gibiskus
Олимлар кунига уч стакан gibiskus баргларидан тайёрланган чой ичишни маслаҳат беради – бу қон босимини меъёрга келтиради, шунингдек, юрак инфаркт ва инсульт хавфини камайтиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди