Фото: Pinterest
Қалқонсимон без кичик бўлса-да, аммо жуда муҳим органдир. Организмнинг кўплаб муҳим тизимларининг саломатлиги унинг ишлашига боғлиқ. Ҳатто жуда кичик камчилик ҳам энг муҳим органларнинг ишига жиддий таъсир қилиши ва касалликларни қўзғатиши мумкин. Қалқонсимон безнинг ҳолатини баҳолаш вақти келдими ёки йўқлигини текширинг ва қуйидаги аломатларга эҳтиёт бўлинг.
Вазн ўзгариши
Метаболизм тезлиги қалқонсимон безга ҳам боғлиқ ва шунинг учун унинг ишидаги энг кичик ўзгариш дарҳол сезиларли бўлади. Қалқонсимон без ҳаддан ташқари фаол бўлса, тўсатдан ва сезиларли даражада оз ёки ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан вазн камайиши мумкин. Агар, аксинча, без одатдагидан кўра камроқ гормонларни қонга чиқарадиган бўлса, шиш бошланади ва семириш кузатилади. Иккала ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш зарур, агар керак бўлса, қалқонсимон безнинг ультратовуш текширувини ўтказиш зарур.
Уйқучанлик ва чарчоқ ҳисси
Жуда кўп ишлаш, етарлича дам ололмаслик қийнайдими? Доимо уйқучанлик ва енгил юмушлар ҳам чарчатадими? Хулоса чиқаришга шошилманг: эҳтимол буларнинг барчаси қалқонсимон безнинг яхши ишламаслигидандир. Эндокринологларнинг айтишича, агар чарчаган ҳолда уйғониш кузатилса, бу шифокорга боришдан дарак беради. Эҳтимол, даволанишдан сўнг ҳаммасига ўз жойига тушиб кетар.
Терморегуляция билан боғлиқ муаммолар
Атрофдагиларнинг ҳаммаси иссиқдан азият чекаётган бир вақтда совқотиш ёки аксинча, совуқ мавсумда терлаш. Бу қалқонсимон безнинг нормал фаолияти бузилганлигини кўрсатиши мумкин бўлган яна бир аломат.
Ҳайз даврининг бузилиши ва ҳомиладор бўлмаслик
Аёлларнинг репродуктив саломатлиги эндокрин тизим билан бевосита боғлиқ бўлиб, ҳомиладор бўлиш қобилияти асосан қалқонсимон безнинг яхши ишлашига боғлиқ. Циклдаги ўзгаришлар, оғир даврлар, ҳомиладорлик бўла олмаслик – буларнинг барчаси эндокринолог билан боғланиш ва қалқонсимон безни текшириш учун сабабдир. Гап шундаки, гипотиреоз овуляция ва ҳайз даврини бошқарадиган гормонлар ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин. Шунинг учун агар бирор нарса нотўғри бўлса, қалқонсимон безни текшириш зарур.
Депрессия ва ташвиш
Агар қалқонсимон без жуда кўп гормон ишлаб чиқарса, организмнинг умумий ритми кучаяди, асаб тизими стрессни бошдан кечиради ва асабийлик ҳамда ташвишланиш кузатилади. Агар гормонлар жуда кам бўлса, ҳақиқий депрессия аломатларини бошдан кечириш мумкин. Шундай қилиб, агар ташвиш ёки тушкунлик кучайса, эҳтимол, психиатрга қўшимча равишда эндокринолог билан учрашиш керак.
Тери ва соч муаммолари
Гипотиреознинг яна иккита муҳим белгиси соч тўкилиши ва қуруқ теридир. Ёзда ушбу аломатга дуч келишдан, айниқса эҳтиёт бўлиш керак. Гап шундаки, метаболизм билан терлаш ҳам камаяди, бунинг натижасида тери камроқ намланади, қурийди ва ҳатто тезроқ сувсизланади. Шунинг учун бундай вақтда крем ва лосьонлар ёрдам бермайди, яхшиси эндокринолог билан маслаҳатлашган маъқул. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди