20:27 / 15.02.2022
2 071

Ҳар куни бир бўлак лимон истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади?

Ҳар куни бир бўлак лимон истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади?
Фото: Grazia
Диетолог Александра Лапина лимоннинг бир қанча фойдали хусусиятлари билан бирга, кимлар ундан воз кечиши кераклигини ҳам маълум қилди.

Фойдали томонлари
«Лимон овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, иштаҳани очади, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, спазмларни йўқотади ва ҳатто саратоннинг олдини олади», – дейди эксперт.

Бир тилим лимон таркибида C ва Д витаминлари, фолий ва аскорбин кислоталари, шунингдек, темир, мис, рух, фтор мавжуд.

Бир тилим лимон аскорбин кислотанинг кунлик эҳтиёжининг ярмини ўз ичига олади. C витамини совуқ мавсумда иммунитет тизимининг ҳимоя хусусиятларини мустаҳкамлайди.

Лимон организмдаги бактерияларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Салбий жиҳатлари
Лимонлар аллерген маҳсулотдир, шунинг учун у ҳаммага мос келмайди. Цитрусларга аллергияси бор бўлган одамлар бу мевани истеъмол қилмасликлари керак.

Шунингдек, лимонни ҳомиладор аёллар, уч ёшгача бўлган болалар ва буйрак касаллиги бўлган беморларга истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Лимонни кўп истеъмол қилиш мумкин эмас: кунига максимал икки бўлак соғлиқ учун хавфсиздир. Агар ҳар куни бутун лимон истеъмол қилинса, гипервитаминоз билан касалланиш хавфи мавжуд.

Эслатма учун, лимон шарбатига бир стакан сув қўшиб ичиш тавсия этилади. Шунингдек, тиш эмалига зарар бермаслик учун мутахассислар лимон шарбатини махсус найча (трубочка) орқали ичишни маслаҳат беришади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳар куни бир бўлак лимон истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади?