Фото: Harper’s Bazaar
Юқори қон босими паст қон босимига қараганда анча кенг тарқалган. Ва бу жуда мантиқий: гипертония инфаркт, қон томирлари, буйрак етишмовчилиги ва бошқа жиддий касалликлар хавфини сезиларли даражада оширадиган патологик ҳолат сифатида таснифланади.
Гипотония (сурункали паст қон босими) фақат организмнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, ундаги ноқулайлик, агар керак бўлса, овқатланиш ёрдамида осонгина тузатилиши мумкин. Қуйида паст қон босимида нималар истеъмол қилиш кераклини билиб олинг.
Барча паст қон босими эгалари биладиган энг кенг тарқалган маслаҳат кўпроқ қаҳва ичишдир. Кофеин ҳақиқатан ҳам босимни оширишга ёрдам беради. Бироқ бу ерда иккита нарсани ёдда тутиш керак. Биринчидан, агар кофеин қон босимини оширишга ёрдам берадиган бўлса ҳам мутаносиблик ҳисси ҳақида унутмаслик керак. Кофеиннинг ортиқча миқдори организм учун жуда кўп нохуш оқибатларга олиб келади, шунинг учун кунига 2 стакандан кўп ичмаслик керак. Иккинчидан, кофеин организмни ўзига ўргатиб қўяди. Шундай қилиб, ушбу ичимликка ўрганиб қолмаслик керак, акс ҳолда у таъсир қилишни тўхтатади.
Қон босими паст беморларнинг рациони учун муҳим бўлган маҳсулотлар орасида шифокорлар ёғли балиқларни алоҳида тавсия қилади. Ҳафтада камида 3 марта истеъмол қилиш лозим. Бу нафақат қон босимини оширади, балки бутун организмни мустаҳкамлайди: мушак ва суяклардан мия ва юраккача. Ўз ичига крахмални олган овқатлар ҳам тавсиялар рўйхатидан ўрин олган. Шифокорлар беморларга кунига 500 грамм мева ва 500 грамм сабзавот истеъмол қилишни тавсия қилади. Ушбу маслаҳат оддий бўлиб туюлар, аммо бу организмдаги ҳолатни нормаллаштиришга ёрдам беради. Яна бир ажойиб восита бу қора шоколад, лекин у билан эҳтиёт бўлиш ва кунига 30 граммдан ортиқ истеъмол қилмаслик керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”