Фото: Паcиэнт cлуб
Ошқозон ости бези саратони ўсмаларнинг энг кўп учрайдиган турларидан биридир. Беморларнинг 85 фоизидан ортиғи ташхис қўйилгандан кейин бир йил ичида вафот этади.
Ошқозон ости бези саратонини дастлабки босқичларда ташхислаш жуда қийин. Кўпинча, беморларга даҳшатли касалликнинг ташхиси қўйилганда, ўсимта аллақачон илдиз отиб улгурган бўлади ва уни даволаш жуда қийин.
Жаҳон статистик маълумотларига кўра, ушбу касаллик босқичидан қатъи назар, ташхис қўйилгандан кейинги биринчи йилда беморларнинг атиги 25 фоизи тирик қолади. Шу билан бирга, 6 фоизидан кўп бўлмагани 5 йил яшайди, аммо агар саратон дастлабки босқичларда аниқланса ва операция ўтказилса, бу кўрсаткич 22 фоизгача кўтарилади.
Apple асосчиси Стив Жобс, актриса Любов Орлова, Лучано Паваротти, актёрлар Патрик Суэйзи ва Олег Янковский ошқозон ости бези саратонидан вафот этган.
Ўсимта қанча эрта аниқланса, беморнинг операциядам муваффақиятли чиқиш имконияти шунча юқори бўлади. Аммо Европада ўтказилган сўровлар шуни кўрсатадики, кўпчилик ошқозон ости бези саратонининг бир дона ҳам аломатини айта олмайди.
Огоҳлантирувчи белгилар:
- бел орқаси ёки қориндаги оғриқ – бу дастлаб пайдо бўлиши ва йўқолиб кетиши мумкин, лекин ётганда ва овқатдан кейин кучаяди.
- кутилмаган вазн йўқотиш.
- сариқлик. Энг аниқ белги – тери ва кўз оқларининг сарғайиши. Бундан ташқари, пешоб қуюқ сариқ ёки тўқ сариқ рангга айланиши мумкин.
Ошқозон ости бези саратони қуйидаги аломатлар билан бирга кузатилиши мумкин:
- кўнгил айниши ва қайт қилиш;
- ичакдаги ноқулайлик;
- титроқ ва иситма;
- овқат ҳазм қилишнинг бузилиши.
Юқорида айтилганларнинг барчаси ўсимтанинг мажбурий кузатиладиган белгиси эмас. Аммо бу ҳолат тез-тез содир бўлса, шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”