Фото: «Sechenov.ru»
Буюк Британиянинг Бристоль университети олимлари юрак етишмовчилиги туфайли шикастланган юрак-қон томирларини тиклаш йўлини топди. Бу ҳақда таълим муассасаси сайтида маълум қилинган.
Юрак шикастланиши қандай шаклланишини тушуниш учун улар 1-тоифа ва 2-тоифа диабетга чалинган сичқонлар устида тадқиқот ўтказдилар. Мутахассислар қон томирларидаги желга ўхшаш қатлам бўлган гликокаликсни ўрганишди. Маълум бўлишича, юракнинг майда қон томирларида бу тузилма биринчи навбатда турли касалликларда зарар кўради.
Хусусан, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу зарар юрак деворларида суюқлик ҳаракатининг кучайиши билан боғлиқ бўлиб, бу шиш пайдо бўлишига ва юрак мушакларининг кучайишига олиб келади. Натижада, юрак уришлар орасида тўғри бўшашмайди ва қонни танага ҳайдай олмайди.
Гликокаликс функциясини тиклаш учун олимлар диабетик кемирувчиларга ангиопоиетин-1 деб номланувчи моддани беришди. 3 соатдан кейин улар бу қатлам қалинлашганини аниқладилар. Ультратовуш текширувлари шуни кўрсатдики, сичқонларнинг юрак уришлари орасида бўшашиш қобилияти ҳам яхшиланган.
Британиялик мутахассисларнинг фикрича, бу кашфиёт қандли диабет билан оғриган айрим одамларда қон босими ёки юрак-қон томир касалликлари бўлмай, юрак етишмовчилиги ривожланиши сабабларини тушунишга ёрдам беради. Олимларнинг таъкидлашича, одамларда ўтказилган тадқиқотлар диабетик юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”