
Нутрициолог Алена Степанова РИА Новостига туздан воз кечишнинг оқибатлари ҳақида сўзлаб берди. Мутахассиснинг айтишича, туз истеъмол қилиш организмнинг ҳаётий фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур.
“Туз таркибидаги натрий ионлари мушаклар тўқималари камайишида, нерв импульсини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Шу сабабли, бутунлай туздан воз кечиш ўткир чарчоқ, умумий лоҳаслик, нерв-мушак фаолиятида бузилишларга олиб келади”, - дейди мутахассис.
Степанованинг қўшимча қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, катта ёшдаги одам учун тузнинг бир суткалик нормаси 5 граммни ташкил қилиши лозим.
“Юқори қон босими, глаукома (кўз касаллиги), туберкулез, буйрак етишмовчиги, ошқозон яраси касалликлари бўлган инсон организми натрий хлор моддасини сингдира олмайди. Натижада, маҳсулотнинг фойдали жиҳатлари зарарга айланади: касаллик ўтиши ёмонлашади, ишчанлик қобилияти йўқолади”, - дейди нутрициолог. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар