Фото: Harper’s Bazaar
Творог сифатли оқсилнинг энг яхши манбаларидан биридир. У B витаминларига бой, бунинг натижасида уни мунтазам истеъмол қилиш метаболизмни тезлаштиради, мия фаолиятини яхшилайди ва темирни яхшироқ сингдиришга ёрдам беради. Ўртача порциядаги творог кундалик кальцийнинг деярли 30 фоизини ва D витаминининг муносиб қисмини таъминлайди. Бу моддалар суяк, тирноқ ва сочларнинг ҳолатига таъсир қилади, шунингдек, гормонал мувозанатни тартибга солади ва бир қанча жиддий касалликлар хавфини камайтиради.
Творог таркибидаги магний қон босимини меъёрлаштиради, қон қуйқаларини шаклланишига тўсқинлик қилади ва сут кислотаси бактериялари овқат ҳазм қилишни рағбатлантиради, ичак микрофлорасини тиклайди, шунингдек, ошқозондаги ноқулайликни енгиллаштиради. Умуман олганда, бундай тўйимли маҳсулот қўшимчаларга муҳтож эмас-у, лекин уни янада соғлом ва мазали қилиш мумкин.
Мева ва резаворлар
Творогни янада мазали ҳамда фойдали қилишнинг энг осон ва энг машҳур усули – унга мева ва резаворлар қўшиш. Олма темирнинг бир қисмини, шафтоли – каротин ва витаминлар, банан – калий ва голубика – саломатликни мустаҳкамлаш ва қаришни секинлаштириш учун антиоксидантларнинг маълум қисмини беради. Севимли бўлган ҳар қандай резавор ва мевалардан фойдаланиш мумкин ва совуқ мавсумда янги меваларни музлатилган ёки консерва билан алмаштириш тавсия этилади.
Қуритилган мевалар
Яна бир фойдали вариант – творогга қуритилган меваларни қўшиш. Қуритилган ўрик, хурмо ёки анжир кабилар. Уларнинг барчаси организм учун жуда фойдали, чунки қуритилган меваларда янги мевалардаги барча озуқа моддалари анча юқори концентрацияда сақланади. Калориялар ҳақида эса уларни кўп миқдорда истеъмол қилмаслик керак.
Ёнғоқлар
Ёнғоқлар соғлом омега-6 ёғ кислоталари ва ўсимликка асосланган оқсилларнинг ажойиб манбаидир. Улар организмни мукаммал даражада тўйдиради, бу узоқ вақт давомида очлик туйғусини унутиш ва мия фаолиятини рағбатлантириш имконини беради. Творог билан бирлаштирилган ёнғоқлар мукаммал мувозанатли таомга айланади, ундан тана керакли ҳамма нарсани олади.
Сабзавотлар
Сабзавотлар творог билан биргаликда камдан-кам истеъмол қилинади. Творогни ширин истеъмол қилишга, унга шакар, мураббо ёки янги мевалар қўшишга одатланганмиз. Бироқ сабзавот билан творог энг парҳезли, аммо айни пайтда соғлом газакка айланади. Творогни пишлоқ ёки фета сингари салатларга қўшиш мумкин, творог пишлоққа қараганда анча кам калорияни ўз ичига олади.
Творог, Сифатли оқсил, Кальций, Мия фаолиятини яхшилайди “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди