1 529
Маъюслик ва хафсаласизликка қарши: D витамини танқислигини бартараф этишга ёрдам берадиган ичимлик
Фото: Marie Claire
Баҳор — организм муҳим витаминлар танқислигини бошдан кечириши мумкин бўлган мавсум. Ушбу ҳолатда кўпинча витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Бироқ мазали ичимликлар ҳам D витамини етишмаслигининг олдини олишга ёрдам беради.
Етарлича D витаминини қабул қилиш саломатликни сақлаш учун жуда муҳимдир. D витамини иммунитет тизими, суяк ва ҳатто руҳий саломатлик учун ҳам аҳамиятли. Қуёшли кунларда D витаминини табиий равишда тўлдиришга ҳаракат қилинса ҳам, совуқ ойларда ёки ёмғирли мавсумда бу етарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда фаол қўшимчалар ёки баъзи озуқавий маҳсулотлар қуёшли витамин даражасини етарли миқдорда сақлашга ёрдам беради.
Ўз-ўзидан сиқилиш ҳиссини бартараф этиш учун нималар истеъмол қилиш керак? Бунда балиқ, тухум, йогурт ва баъзи турдаги қўзиқоринлар каби маҳсулотлар D витаминига бой ва тавсия этилган кунлик истеъмолга эришишга ёрдам беради. Айтганча, ичимликларни ҳам растионга қўшиш мумкин. Кўпчилик сут маҳсулотига эътибор бермайди, аслида у D витаминига бой. Шунингдек, ушбу витаминга бой бўлган бошқа шарбатлар ҳам бор, масалан, апельсин шарбати.
Фото: Marie Claire
Юқори сифатли апельсин шарбати таркибида витамин C, магний, калий, фолий кислотаси ва флавоноидлар ҳамда каротиноидлар каби антиоксидантлар сингари бир нечта фойдали моддалар мавжуд. Ушбу озиқ моддалар иммунитетни ошириш, юрак соғлиғини яхшилаш ва яллиғланишни камайтиради.
Кальций ва D витамини апельсин шарбатига қўшиладиган энг кенг тарқалган озиқ моддалар қаторига киради. Самаралилик нуқтаи назаридан, бу фаол қўшимчаларни қабул қилиш билан деярли бир хил. American Journal of Clinical Nutrition томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, D2 ва D3 витаминлари капсула ёки дори шаклида бўлгани каби шарбатда ҳам мавжуд.
Агар апельсин шарбатини сотиб олмоқчи бўлсангиз, бир нечта асосий томонларга эътибор қаратиш керак: у табиий бойитилган, яъни таркибида витамин D бўлиши ва шакар қўшилмаган бўлиши лозим. Бундан ташқари, кальций кўпинча таркибда кўрсатилиши мумкин, аммо қадоқларни адаштириб юборманг, чунки баъзида шарбат D витаминисиз фақат кальций билан бойитилиши мумкин.
Шунингдек, «қуёшли витамин»ни қабул қилишдан олдин, бу ортиқча эмас, балки ҳақиқатан ҳам керакми ёки йўқлигини текшириб кўрган маъқул. Бир ёки бошқа витаминнинг ҳаддан ташқари дозаси жуда ёқимсиз ва интоксикацияга олиб келади. Агар биофаол қўшимчалар ҳам фойда бермаса, D витаминининг сўрилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар бўлиши мумкин.
Шуни унутмангки, D витаминининг энг соғлом ва табиий манбаи қуёш ҳаммомларидир. Агар қуёш бўлмаса, уни тўлдиришнинг муқобил вариантларига мурожаат қилиш керак. Яхшиямки, D витаминига бой овқатлар орасида балиқ, қўзиқорин, тухум ва сут маҳсулотлари мавжуд бўлиб, улар деярли ҳар қандай парҳезга мос келади. Бироқ мутахассислар озиқ-овқат таркибидаги фойдали моддаларнинг миқдори жуда паст эканлиги ҳақида огоҳлантиради, бу эса «қуёшли витамин» билан бойитилган маҳсулотларга ишонч билан мурожаат қилиш мумкинлигини англатади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”