Фото: Lifehacker
Соғлом бўлиш учун, ҳозирги тиббий маълумотларга кўра, катта ёшли эркаклар C витаминини кунига камида 90 мг миқдорда олиши керак. Аёлларда эса бу кўрсаткич 75 мг ни ташкил қилади. Шунингдек, ҳомиладор ва кичик ёшдаги фарзанди бор оналарда кунлик миқдор 35-45 мг га оширилади.
Инсон танаси аскорбин кислотасини синтез қила олмайди ва сақлай олмайди. Шунинг учун уни ташқаридан қабул қилиш жуда муҳимдир. Масалан, озиқ-овқатлар билан. Шифокорлар одатда витаминларни олишнинг бу усулини энг соғлом ва самарали деб ҳисоблашади.
Наматак
Фото: Lifehacker
Наматакнинг тахминан 6 та янги ўрта ўлчамдаги меваси 119 мг C витаминини ўз ичига олади. Бу талаб қилинадиган кунлик меъёрдан камида 30 фоиз кўпроқ. Тўғри, бундай миқдорда фойдали моддаларни олиш учун наматакни хом ҳолда истеъмол қилиш керак. Агар резаворлар устига қайноқ сув қуйилса, улар таркибидаги аскорбин кислотаси 30 фоизгача йўқолиши мумкин.
Чили қалампири
Фото: Lifehacker
Аччиқ ва фойдали маҳсулотларни ёқтирадиганлар яшил чили қалампирини танлаши мумкин. Оғирлиги тахминан 45 грамм бўлган битта ўрта катталикдаги қалампирда 109 мг витамин C мавжуд.
Қалампирда C витаминидан ташқари яна бир қанча фойдали моддалар бор. Чилига ўзига хос аччиқ таъм берадиган капсаицин моддаси турли хил келиб чиқадиган оғриқларни камайтиришга ёрдам беради ва яллиғланишга қарши курашади. Қалампир истеъмол қилиш эса метаболизмни яхшилайди ва ёғ эришини тезлаштиради.
Сариқ булғори
Фото: Lifehacker
100 грамм сариқ булғорини истеъмол қилиш кифоя ва бу бир кунлик меъёрнинг икки бараварига тўғри келади. Ёрқин қизил булғорида аскорбин кислотаси бироз камроқ, яъни 100 грамм маҳсулот учун 128 мг. Бироқ, бу ҳам организмни аскорбин кислотаси билан тўлиқ таъминлаш учун етарли.
Тимян
Фото: Lifehacker
Миқдор бўйича тимян апельсинга қараганда 3 баравар кўпроқ C витаминини ўз ичига олади. Албатта, тимянни кўп миқдорда истеъмол қилиш қийин. Аммо салатга 1-2 ош қошиқ сепиш ҳам 7 мг гача аскорбин кислота беради.
Петрушка
Фото: Lifehacker
Бу кўкатнинг 100 граммида 130 мгдан ортиқ C витамини мавжуд. Кундалик аскорбин кислота истеъмолининг камида 10 фоизи учун салат ёки шўрва устига петрушка сепиш тавсия этилади. Бундан ташқари, бошқа баргли кўкатлар каби темирнинг ажойиб манбаи ҳисобланади.
Гуава
Фото: Lifehacker
Пушти рангли экзотик мева апельсин ва бошқа ҳар қандай цитрус меваларига қараганда 4-5 баравар кўпроқ C витаминини ўз ичига олади. Меванинг 100 граммида 228 мг C витамин мавжуд. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”