Фото: Grazia
Аксарият инсонлар тонгни бир стакан қаҳва ичиш билан бошлайди. Бу уйғониш, кайфиятни кўтариш ва ўзни яхши ҳис қилишга ёрдам беради. Бироқ мазкур ичимлик билан жуда эҳтиёт бўлиш керак, чунки уни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин.
Қаҳва таркибида кўплаб биологик фаол бирикмалар, жумладан, кофеин мавжуд. Бир стаканда тахминан 100 миллиграмм ушбу модда бор. Тадқиқотчилар 400 миллиграмм кофеинни хавфсиз доза деб ҳисоблашади. Яъни, қўрқмасдан, кунига тахминан тўрт стакан қаҳва ичиш мумкин.
Қаҳвани камроқ ичиш кераклигини қандай аниқлаш мумкин?
Ҳаммаси бўлиб, мутахассислар ичимликдан фойдаланишни камайтириш ёки бир муддат бутунлай тарк этиш вақти келганини кўрсатадиган тўртта белгини аниқлади:
Жиғилдон қайнаши. Бунинг сабаби, кофеин пастки қизилўнгач сфинктерини бўшаштиради. Бу ўз навбатида, ошқозон кислотасининг қизилўнгачга киришига йўл очади.
Уйқу муаммолари. Ётишдан тахминан олти соат олдин қаҳва ичишни тўхтатиш керак, бу соғлом ва тўлиқ дам олишни таъминлайди.
Ортиқча вазн. Қаҳва тўқлик ҳиссини беради, шунинг учун бу ичимликдан бир пиёла ичган одам овқатланишдан бош тортиши мумкин. Бироқ тўқлик ҳисси тарк этганда, очлик кескин сезилиши мумкин. Бу эса афсуски, кўпинча ортиқча овқатланиш ва килограмм ортишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”