Фото: Pinterest
Паст қон босими ёки гипотония соғлиқ учун юқори қон босими каби хавфли бўлиши мумкин. Сурункали паст қон босимидан азият чекмайдиган инсонлар қуйидаги аломатлардан бирини сезса, албатта шифокорни кўригидан ўтиши керак.
Бош айланиши
Бош айланиши ва ҳолсизлик, айниқса, тана ҳолатининг кескин ўзгаришидан сўнг кузатилса, бу паст қон босимининг энг кенг тарқалган аломатидир. Агар сўнгги пайтларда бош айланаётган бўлса, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Концентрация билан боғлиқ қийинчиликлар
Стресс, безовталик ёки уйқусизлик, заифликнинг кучайиши — буларнинг барчаси диққатни жамлашда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Бу ҳам паст қон босимининг аломати: қон мия ҳужайраларига керакли миқдорда оқишини тўхтатади ва диққатни жамлаш қийинлашади.
Ташналик
Қанча кўп суюқлик ичилса ҳам, чанқоқнинг қонмаслиги, ташналик ҳам паст қон босимининг белгиси бўлиши мумкин.
Хира кўриш
Бу нафақат ёқимсиз, балки жуда хавфли аломатдир: ҳақиқат шундаки, босимнинг пасайиши ва кўриш марказларида қон таъминоти камайиши натижасида лойқа ёки хира кўриш кузатилиши мумкин. Ҳатто босим тикланган бўлса ҳам, кўриш билан боғлиқ муаммолар давом этиши мумкин. Шунинг учун имкон қадар тезроқ шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Совуқ ва нам тери
Паст босимда тана биринчи навбатда қонни муҳим органларга йўналтиришга ҳаракат қилади, бунда оёқ-қўлларга қон етиб бормайди. Натижада қўл ёки оёқ териси совуқ, нам ва ҳатто ранги кўк ёки кул ранг тусга ўзгариши мумкин.
Юрак уришининг тезлашиши
Қон босими даражаси пасайганда, юрак етарли қонни ололмайди — у қисқариш частотасини ошириш орқали танқисликни қоплашга ҳаракат қилади. Айтганча, паст қон босими юракнинг жуда чарчаганлигининг белгиси бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Чарчоқ
Ҳатто одатий машғулотлар ҳам жуда кўп куч талаб қиладиган чарчоқ турли хил жиддий касалликларнинг белгиси, шу жумладан, паст қон босими аломати бўлиши мумкин. Сўнгги пайтларда тез чарчаётган бўлсангиз, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Депрессия
Миянинг қон билан таъминланмаганлиги депрессия аломатларини қўзғатиши мумкин: Дублин Тринитй коллежи томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, паст қон босими депрессия хавфини 30 фоизга оширади. Босим нафақат жисмоний, балки руҳиятга ҳам таъсир қилади.
Кўнгил айниши ёки қайт қилиш
Ошқозон оғриғи, кўнгил айниши ёки ҳатто қайт қилиш кескин пасайган босимнинг классик белгиларидир. Бунинг сабаби шундаки, қон оқимининг етишмаслиги мия ва юрак сигналлари ўртасидаги номувофиқликка олиб келади. Агар сиз ҳеч қандай сабабсиз бундай нарсани ҳис қилсангиз, шифокор билан маслаҳатлашиб, босим даражасини назорат қилишни унутманг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”