Фото: Grazia
Кўзлар учун қорағатнинг фойдалари узоқ йиллардан буён муҳокама қилинмоқда. Маълумотларга қараганда, британиялик учувчилар қорағат мураббосини шунчалик кўп ейишганки, натижада кўриш қобилияти сезиларли даражада яхшиланган ва улар уруш даврида немис самолётларини уриб туширган. Аммо бу ҳақда ҳеч қандай аниқ далил йўқ.
Кўп асрлар давомида қорағатлар кўплаб касалликларни даволашда, қон айланиш муаммоларидан диарея ва ошқозон ярасигача ишлатилган. Бунинг сабаби бор: бу резавор антосиянинларга ва антиоксидант хусусиятларга эга пигментларга бой.
Бироқ унинг кўриш қобилиятига фойдали таъсири исботланмаган, шунинг учун урушдан кейин олимлар бу резаворга катта қизиқиш билдиришди. Икки гуруҳ йигитлар қорағатнинг кўриш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотда қатнашди. Иккала ҳолатда ҳам уларга плацебо ва 40 миллиграммгача антосиянинларни ўз ичига олган экстрактлар берилди. Бироқ илмий тажриба натижасида унинг иштирокчиларининг ҳеч бир гуруҳи кўриш қобилиятини яхшиламади.
Қорағатларнинг кўриш қобилиятини яхшилаши ҳақида илмий далиллар мавжуд бўлмаса-да, улар рационга қўшишга арзийди. Резавор таркибида кўплаб витамин, минерал ва антиоксидант мавжуд бўлиб, улар яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.
Қорағатлар милк касаллиги, метаболик синдром ва юрак-қон томир касалликларига мойил бўлган одамлар учун фойдали. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу резавор холестерин ва қонда шакар даражасини пасайтиради. Бундан ташқари, қон оқимини яхшилайди, қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Ортиқча вазнли одамлар учун озишда ажойиб кўмакчи бўлади. Бу мевалар нафақат соғлом ва мазали, балки калорияси ҳам паст ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”