Фото: Pinterest
Диетолог кунгабоқар уруғларининг фойдали хусусиятларини санаб ўтди. Кунгабоқар уруғларининг асосий зарари унинг юқори калорияли таркибидир. Албатта, жуда кўп калория ва ёғ истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир қилади. Бундай маҳсулотлар ошқозон ва ичакнинг яллиғланиши, шунингдек, бошқа касалликларни кучайтириши мумкин.
Бундан ташқари, тозаланмаган уруғларнинг қобиғи тиш ва милкка зарар етказади ва унда тўғридан-тўғри ошқозонга тушадиган кўплаб патоген бактериялар мавжуд. Шунинг учун писталарни аввал ювиш ва тозалаш яхшироқ. Қолаверса, ёш болаларга писта умуман берилмаслиги керак, чунки унинг нафас олиш йўлларига тушиши хавфи юқори.
Бироқ, диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург кунгабоқар уруғлари жуда кўп витаминларга бой бўлиб, юрак, соч, тирноқ ва терига фойдали таъсир кўрсатишини маълум қилди.
«Кунгабоқар уруғлари магнийга ниҳоятда бой бўлиб, бу марказий асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 50 ёшдан кейин етарли миқдорда магний истеъмол қилиш умр кўриш давомийлигини оширади. Писта ёғида қон томирларининг ички деворини шикастланишдан ҳимоя қилувчи антиоксидант кўп бўлган Э витамини бор», — дейди мутахассис.
Шунингдек, писта селеннинг кўплиги туфайли ҳақиқий гўзаллик маҳсулоти бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
«Селен нафақат соч, тери, тирноқлар учун, балки юрак-қон томир тизими учун ҳам жуда муҳим минерал экани аниқ бўлди», — деб хулоса қилди шифокор.
Кунгабоқар уруғлари иштаҳани рағбатлантиради, шунинг учун улар кам вазнли одамлар учун тавсия этилади. Витаминлар соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди ва терини яхшилайди, бу парҳез, ҳомиладорлик ёки жарроҳликдан кейин ҳам фойдали.
Кунгабоқар ёғи кўпинча массажда ишлатилади, косметологияда терини озиқлантириш учун кремлар ва скрабларни яратиш учун ҳам фойдаланилади. Аммо кунгабоқар пистасини меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак. Унинг ортиқчаси тананинг иммунитет тизимига зарар етказиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”