Трихолог Олга Симонова соч тўкилишининг асосий сабабларини санаб ўтди. Мутахассиснинг фикрича, баҳор фаслида қишда тўпланган озуқа моддалари тугаши сабаб организмда фойдали микроелементлар етишмайди.
Соч фолликулаларининг зичлиги ва ўсишига таъсири беқарор ҳарорат режими ва капиллярларнинг торайиши туфайли сочлар фойдали витаминлар олишни тўхтатади ва туша бошлайди.
Бундан ташқари, баҳор фасли руҳий касалликларни ортиши, стрессни кучайтириши ва гормонал ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Шу сабабдан соч тўкилиши аёлларга ҳам, балки эркакларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Калликнинг айрим босқичларида сочларнинг тикланиши фақат трансплантация усули билан мумкин, шунинг учун уларнинг ҳолатига эътибор бериш, имкон қадар тезроқ мутахассисга мурожаат қилиш керак. Шунингдек, у ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмасликни тавсия қилди.
Инглиз трихологлари ҳам аёлларда соч тўкилишининг асосий сабабларини аниқладилар. Уларнинг фикрича, буларнинг деярли барчаси сурункали стресс, тўсатдан вазн йўқотиш ва овқатланишдаги ўзгаришлар туфайли содир бўлади. Шунингдек, юқори тана ҳарорати, темир танқислиги ва витаминлар, ҳомиладорлик ва қалқонсимон без касалликларини соч тўкилишига сабабчи бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди