Фото: Marie Claire
Қандай маҳсулотлар қандли диабет ривожланиш хавфини оширишини билиб олинг, шунда уларни кундалик рациондан чиқариб ташлаш орқали саломатликни ҳимоя қилиш мумкин.
Баъзи маҳсулотлар 2-тоифа диабет ривожланишини қўзғатади. Нидерландияда 20 000 субъект иштирокида тадқиқот ўтказилди. Бу шуни кўрсатдики, жуда кўп зарарли егуликлар, айниқса, газли ичимлик, чипс ва қовурилган овқатлар 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини 70 фоизга оширади.
Калифорниядаги Амитабҳа тиббиёт клиникасининг директори доктор Исаак Элиаз «Рацион муҳим аҳамиятга эга, — дейди. — Агар кимдир иккинчи тоифа диабет хавфини камайтирмоқчи бўлса, рационни ўзгартириш машқлар ва стрессни бошқариш билан бирга стратегиянинг бир қисми бўлиши керак».
Мутахассислар иккинчи тоифа диабет ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган тўртта озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилишдан огоҳлантиради. Уларга имкон қадар ушбу маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Таркибида шакари бор ичимликлар
2010 йилда Diabetes Care журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, кунига бир ёки икки марта шакарли ичимлик ичиш ойига бир мартадан камроқ ичиш билан солиштирганда иккинчи тоифа диабет хавфини 26 фоизга оширади.
«Газли ичимликлар, ширин чой ва лимонад каби шакарли ичимликлар иккинчи тоифа диабет хавфини оширади, — дейди диетолог Жилл Вайзенбергер. — Ҳаддан ташқари кўп калория килограмм ортишига олиб келади ва шакар инсулин қаршилигини ошириши мумкин».
Шакарнинг саломатликка таъсирини минималлаштиришнинг энг яхши усулларидан бири шакар билан бойитилган, шу жумладан, мевали ичимликларни чеклашдир. Сувсизланишнинг олдини олиш учун кўпроқ сув ичган маъқул.
Қизил ва қайта ишланган гўшт
2011 йилда American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқотда тадқиқотчилар кунига бир марта қизил гўшт истеъмол қилиш иккинчи тоифа диабет хавфини 19 фоизга оширади, деган хулосага келишди. Қайта ишланган қизил гўшт учун хавфнинг ўсиши 51 фоизни ташкил этди.
Қизил ва қайта ишланган гўшт иккинчи тоифа диабет билан боғлиқ. Хотдог, гамбургер каби қайта ишланган гўштли егуликлар, айниқса, натрий ва нитрит миқдори юқори бўлганлиги сабабли зарарли ҳисобланади.
Доктор Элиазнинг сўзларига кўра, оқсилнинг бошқа манбаларига ўтиш саломатликни яхшилаши мумкин. «Балиқ, парранда гўшти ва тухумларнинг сариғи, баъзан эса ўт билан озиқланган мол гўшти — барчаси соғлом сабзавотлар устунлик қиладиган рационга киритилиши мумкин», — деди эксперт.
Юқори даражада қайта ишланган углеводга бой маҳсулотлар
Қайта ишланган углеводлар, шу жумладан, оқ ун, оқ гуруч ва оқ шакардан тайёрланганлар, аслида организм учун жуда муҳим бўлган клетчаткага, шунингдек, фойдали витамин ва минералларга эга бўлмаган маҳсулотлардир. Уларни ҳазм қилиш жуда осон бўлганлиги сабабли улар қон шакарини ва инсулин даражасини ошириши мумкин. Вақт ўтиши билан бу иккинчи тоифа диабетга олиб келиши мумкин.
2007 йилда Internal Medicine архивида чоп этилган тадқиқотга кўра, юқори даражада қайта ишланган углеводларга бой рацион иккинчи тоифа диабет хавфини оширади. Фастфудни кўп истеъмол қилган хитойлик аёлларда соғлом маҳсулотларни тановул қилган аёлларга нисбатан диабет касаллиги 21 фоизга ошган.
Доктор Элиаз «Биринчи айбдор озуқавий моддаларга бой, юқори шакарли калориялардир, — дейди. — Бу маҳсулотларни иложи борича ратисондан чиқариб ташлаш керак». Оқ нонга қўшимча равишда, бошқа маҳсулотлар — булочка, пирожни, крекер ва макаронни истисно қилиш керак. Бунинг ўрнига, бутун донли маҳсулотларни танлаган яхшироқ.
Тўйинган ва трансёғли маҳсулотлар
Трансёғлар қадоқланган пиширилган маҳсулотлар ва супермаркетлардаги тайёр ширинликлар ва ресторанларда қовурилган овқатларда, тўйинган ёғлар эса ёғли гўшт, сариёғ, ёғли сут ва пишлоқда мавжуд. Тўйинган ва трансёғлар қонда холестерин даражасини ошириши мумкин ва юқори холестерин иккинчи тоифа диабет учун хавф омили ҳисобланади.
Жилл Вайзенбергер ушбу гуруҳдаги маҳсулотлар ўрнига қуйидагиларни истеъмол қилишни тавсия этади: «Зайтун ва канола ёғида таом пиширинг, ширинликлар ўрнига ёнғоқларни истеъмол қилинг, ёғсиз гўшт ва терисиз парранда гўштини тановул қилишга одатланинг». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”