12:14 / 22.04.2022
1 015

Шифокорлар бананнинг буйрак касаллигига чалинган инсонлар учун зарарини маълум қилди

Шифокорлар бананнинг буйрак касаллигига чалинган инсонлар учун зарарини маълум қилди
Фото: «Домашний очаг»
Бошқа мевалар сингари бананларни ҳам сўзсиз фойдали деб ҳисоблашга одатланганмиз. Аммо соғлиққа зарар етказмаслик учун билиш керак бўлган маълумотлар мавжуд. «Домашний очаг» нашри буйрак касаллигига чалинган инсонлар нима учун банан истеъмол қилмаслигини маълум қилди.

Яқинда шифокорлар буйрак касаллиги билан оғриган одамлар банан истеъмол қилмаслиги керак, деган хулосага келди. Гап шундаки, бананларда калийнинг жуда юқори фоизи мавжуд. Умуман, банан истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Буйраклар қондаги калий даражасини назорат қилади. Агар буйраклар тўғри ишламаса, улар калийни кузата олмайди ва қонда бу элементнинг кескин ўсиши эҳтимоли ортади. Агар таркибида калий юқори бўлган маҳсулотлар истеъмол қилинса, буйраклар ортиқча зўриқади ва улар яна ҳам кўпроқ ишлашига тўғри келади. Бу эса, албатта, қонда калий даражасини оширади. Айтганча, бу бананлардан ташқари, апельсинларга ҳам тегишли. Чунки унинг таркибида ҳам кўп миқдорда калий бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокорлар бананнинг буйрак касаллигига чалинган инсонлар учун зарарини маълум қилди