12:03 / 27.04.2022
972

Сабзининг кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилиши ростми?

Сабзининг кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилиши ростми?
Фото: Grazia
Албатта, ҳар бир киши болалигида сабзи кўз ва кўришни яхшилаш учун фойдали эканини эшитган. Шунинг учун ҳам кўпчилик уни газак учун пиширилмаган ҳолда истеъмол қилади. Бироқ бу маҳсулот кўплаб таомларга қўшилишига қарамай, одамларнинг аксар қисми кўриш билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда. Grazia нашри бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтди.

Сабзи бета-каротин ва антиоксидантга бой бўлиб, улар организмда А витаминига айланади. Бу, ўз навбатида, кўз соғлиғига фойдали таъсир кўрсатади — кўрлик, катаракта ва бошқа касалликлар хавфини камайтиради. Шунингдек, кўзга нурни мияга юборилган сигналга айлантиришга ёрдам беради, бу эса яхшироқ кўриш имконини яратади.

Шуни ёдда тутиш керакки, танада бета-каротин етарли бўлса, у А витамини синтезини тўхтатади, шунинг учун ортиқча сабзи истеъмол қилиш кўз соғлиғига катта фойда келтирмайди.

Кўриш билан боғлиқ муаммоларга дуч келганлар учун сабзи ёрдам бериши даргумон, чунки у дори эмас, шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Бироқ сабзини рационга қўшиш ортиқча бўлмайди, шунчаки ҳолатнинг ёмонлашувига йўл қўймасликка ёрдам беради. Қолаверса, А витаминига бой бўлган бошқа маҳсулотлардан ҳам худди шундай фойда олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сабзининг кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилиши ростми?