Туркия президенти Ражаб Эрдўған йўловчи автобусининг ёниб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан президент Шавкат Мирзиёевга телефон орқали суҳбатда ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берган.
"Ақтўбе шаҳридан 320 км узоқликдаги масофада юз берган мудҳиш воқеада 52 нафар ўзбекистонликнинг вафот этганидан қаттиқ қайғуга ботдик. Туркия халқи номидан ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўрайман", дейилади хабар матнида.
Бунгача, Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Твиттердаги аккаунти орқали таъсирли сўзларни битиб, Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ёниб кетган автобус Россиянинг қайси шаҳрига кетаётган бўлгани айтилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар