23:26 / 29.07.2018
4 777

30 июль куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

30 июль куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 30 июль куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+20, кундузи +35…+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17…+22, кундузи +31…+36 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17…+22, кундузи +32…+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +33…+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20…+25, кундузи +33…+38 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +33…+38 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12…+17, кундузи эса +22…+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 30 июль куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?