Республика Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Ушбу кунларда Рамазон ҳайити ҳам нишонланиши кутилмоқда.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида бугун кундуз куни, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида баъзи жойларда эртага кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
1-2 майда республика ҳудудига Эрон ҳудудларидан май ойининг боши учун анча жуда иссиқ бўлган ҳаво кириб келиши кучаяди. Кундуз кунлари ҳаво 32-34° гача, республика жанубида 36-39° гача исийди. Бундай ҳарорат фони метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун ушбу даврнинг энг юқори ҳароратидан фақат 2-3° га паст бўлади. Шу кунларда фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
3-4 майда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3 майда баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 22-25° гача пасаяди.
Об ҳаво Андижон, Қарши об ҳаво, Навоий об ҳаво, Самарқанд об ҳаво “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи