09:57 / 04.05.2022
1 244

Ўзбекистонда туризм транспорт коридори бўйлаб «Карвонсарой»лар ташкил этилади

Ўзбекистонда туризм транспорт коридори бўйлаб «Карвонсарой»лар ташкил этилади
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Президент “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўл бўйидаги инфратузилма ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таклифларига мувофиқ, белгиланган тартибда Туризм транспорт коридори бўйлаб ер участкаларини реализация қилиш ва автомагистраль йўллари бўйлаб замонавий стандартларга жавоб берадиган “Карвонсарой”ларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Белгиланишича, Туризм транспорт коридори бўйлаб туризм хизматлари йўлга қўйиладиган объектлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилади. Бунда:
  • ҳар бир “Карвонсарой”нинг ташқи кўриниши анъанавий архитектура ва ушбу ҳудуднинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши;
  • ҳар бир “Карвонсарой”да туризм хизматлари, ҳунармандчилик ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга, шу жумладан, электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳ ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчаларининг мавжуд бўлиши;
  • “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир “Карвонсарой” атрофида дарахт ва бута кўчатларини экиш назарда тутилади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда замонавий “Карвонсарой”ларни ташкил этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда туризм транспорт коридори бўйлаб «Карвонсарой»лар ташкил этилади