Президент “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон рестораторлари ва отельерлари уюшмасининг туризм хизматларини диверсификация қилиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи тунги вақтда (соат 18:00 дан 06:00 га қадар) амал қиладиган механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:
- махсус ташкил этиладиган “туризм кўчалари”да жойлашган умумий овқатланиш корхоналари, кўнгилочар ва савдо объектлари, маданият ташкилотлари (туризм намойиши объектлари) фаолиятини жамоат хавфсизлиги ва аҳоли осойишталигини таъминлаган ҳолда тўсқинликсиз амалга ошириш;
- туризм намойиши объектларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур инфратузилма ва муҳандислик-коммуникациялар тизимини янада яхшилаш;
- маданий-кўнгилочар ва концерт томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш;
- махсус автобуслар (shuttle-bus) қатновини йўлга қўйиш;
- туризм намойиши объектларининг фаолият олиб боришига рухсат беришнинг ягона тартибини жорий қилиш ва туризм намойиши объектларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) тунги вақтда фаолият олиб борувчи туризм намойиши объектларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун давлат томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
- фаолият юритаётган туризм намойиши объектлари атрофи узлуксиз ёритилиши таъминланади, шу жумладан, мазкур ҳудудлар энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари билан жиҳозланади;
- туризм намойиши объектлари “Хавфсиз шаҳар” концепциясига интеграция қилинади;
- “туризм кўчалари”да жамоат хавфсизлиги нормалари ва талаблари доирасида “хавфсизлик чақирув тугмалари” ўрнатилади ҳамда “Wi-Fi” зоналари ташкил этилади;
б) тунги вақтда фаолият олиб бораётган туризм намойиши объектларига:
- объектларнинг ички қисми, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш, шу жумладан, фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш жойларида маълумотларни камида ўттиз кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизимини ўрнатиш ва “Хавфсиз шаҳар” концепциясига интеграция қилиш;
- биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни камида 10 метр масофада ёритиш;
- объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган тарзда жиҳозлаш. Бунда, тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан аҳолининг тинчлигини бузмаган ҳолда фойдаланилади;
- объектларни ёнғин ўчириш воситалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўпламига эга тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;
- бинонинг барча учун кўринарли жойларида ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари акс эттирилган маълумотларни акс эттириш талаби белгиланади.
Давлат органларига белгиланган тартибда тунги вақтда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, улар фаолиятига бюрократик тўсиқлар қўйиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда заруратга қараб, ҳар бир ҳудудда президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириладиган марказий кўчалар рўйхатида келтирилган айрим кўчаларда махсус “туризм кўчалари”ни ташкил этади ва ушбу кўчаларда тунги вақтда туризм намойиши объектларининг фаолият олиб боришини таъминлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда