11:56 / 04.05.2022
1 163

Жамоа шартномасига кўра ходимлар энди йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқарилади

Жамоа шартномасига кўра ходимлар энди йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқарилади
Президент Шавкат Мирзиёев «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

Ҳужжатга мувофиқ 2022 йил 1 июндан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида:
  • жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади;
  • саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.

Қуйидагилар «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички туризмни ривожлантириш учун масъул этиб белгиланди:
  • ёшлар, айниқса, таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун туризмнинг тарихий билим берувчи, маданий-кўнгилочар, экстремал, экологик, этно- ва пляж туризми турлари бўйича – Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги;
  • меҳнат, маҳаллалар жамоалари учун туризмнинг ишбилармонлик, экстремал, экологик, агро, этногастрономик турлари бўйича – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги;
  • хотин-қизлар учун туризмнинг зиёрат, маърифий, ижтимоий, маданий-кўнгилочар, экологик, этнотуризм турлари бўйича – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги;
  • фахрийлар, нуронийлар ва пенсионерлар учун туризмнинг зиёрат, тиббиёт, соғломлаштириш туризми турлари бўйича – Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва «Нуроний» жамғармаси.

Мазкур масъул ташкилотлар ўз йўналишлари бўйича ҳар йили иш берувчилар билан биргаликда ходимлар республика бўйлаб саёҳатга чиқиши учун саёҳат графикларини тасдиқлашни ҳамда саёҳатни амалга оширишни таъминлайди.

Шунингдек, қарор билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (кэшбэк) тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жамоа шартномасига кўра ходимлар энди йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқарилади