18:13 / 05.05.2022
1 246

«Ўзгидромет» 6 майда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» 6 майда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Республика Гидрометеорология маркази 6 май, жума куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 27-29 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 3—4 майда Волгабўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилганди. Кучли ёғингарчилик сабаб Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Марказ хабарига кўра, 5 майда ҳам тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» 6 майда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди