19:26 / 06.05.2022
2 447

«Ўзгидромет» яна огоҳлантирди: Кучли ёмғир, шамол, чанг-тўзон...

«Ўзгидромет» яна огоҳлантирди: Кучли ёмғир, шамол, чанг-тўзон...
2022 йил 11 май ёғингарчилик миқдори (12 соатда мм) тарқалиши харитаси.
Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига ва 9-11 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.

8 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 9-11 майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
  • 9 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида;
  • 10 майда Бухоро, Навоий вилоятларида;
  • 10-11 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

8-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

10-11 майда кундузги ҳаво ҳарорати 20-25° гача пасаяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» яна огоҳлантирди: Кучли ёмғир, шамол, чанг-тўзон...