23:40 / 15.05.2022
915

Ўзбекистон вазирлик ва идораларида кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

Ўзбекистон вазирлик ва идораларида кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади
Ўзбекисонда давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича 10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳити баҳоланади. Янги тартиб учун 1 ой давомида хорижий тажриба, икки ҳафта давомида 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида ўрганишлар олиб борилган. Натижада 10 та асосий ва қўшимча индикаторли рейтинг тизими яратилган. Рейтинг ҳам баҳоловчи ташкилот, ҳам баҳоланаётган субъект ташкилот томонидан биргаликда ишлаб чиқилган.

Рейтингда қуйидаги баҳолаш индикаторлари ва уларни ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади. Асосий индикаторлар:
- давлат ташкилотидаги вакансиялар даражаси;
- вакант лавозимларнинг ёпилиш муддати;
- давлат ташкилотидаги қўнимсизлик даражаси;
- инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти;
- ходимларнинг юқори малака даражаси кўрсаткичи (фан номзоди, фалфаса доктори, фан доктори);
- халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони;
- «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш даражаси.

Қўшимча индикаторлар:
- маълумотларни ўз вақтида ва хатосиз тақдим этганлик бўйича;
- умумий ходимлардаги хотин-қизлар улуши;
- умумий ходимлардаги ёшлар улуши.

Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади:
- «аъло» даража — 81 баллдан 100 баллгача;
- «яхши» даража — 71 баллдан 80 баллгача;
- «қониқарли» даража — 55 баллдан 70 баллгача;
- «қониқарсиз» даража — 54 баллгача.

Баҳолашдаги индикаторлар кўрсаткичлари «Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими» дастурий-аппарат комплекси орқали аниқланади.

Аввалроқ Намангандаги 43 та давлат ташкилотида ходимлар очиқ танлов йўли билан ишга қабул қилинаётгани, улар тест ва суҳбатлардан ўтгач, лавозимга тайинланиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 1 сентябрдан «E-antikorrupsiya» лойиҳаси ишга туширилиши, Ўзбекистонга йил бошидан буён 3 мингга яқин хорижий IТ мутахассиси келгани ҳақида хабар берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон вазирлик ва идораларида кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади