Дам олиш кунлари республика бўйича жала ёмғирлар ёғиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати.
Бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ва Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон конвектив булутлар ривожланишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.
Эртага республика ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ҳарорат 27-32° атрофида бўлган қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши республикамизнинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда жала ёмғирлар ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларида эса эрталаб ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 18-23° гача пасаяди, бу меъёрдан 4-6° га пастдир.
20-22 майда республика бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 21 майда шимолда ва чўл ҳудудларида, 22 майда республика бўйича баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
23 май душанба куни республиканинг деярли барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди ва 10-13° атрофида бўлади, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 23-28° гача иситади.
20-23 майда републиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келдиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади