date
views 1 183

Ўзбекистонда хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин
Адлия вазирлиги «Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Лойиҳада қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилмоқда:

Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом.

Низомга:
  • давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш;
  • суд эксперти фаолиятини «аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз» ўлчовлари асосида баҳолаб бориш;
  • рейтинг натижаларида экспертларни рағбатлантириб бориш ва фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш;
  • суд экспертлик соҳасидаги инновасия технологияларни кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишга қаратилган қоидалар киритилган.

Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд эксперти фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом. Низомда:
- якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш;
- хусусий суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда жавобгарлигини белгилаш;
- хусусий суд эксперти томонидан ўтказиладиган экспертиза турларини белгилаш;
- хусусий суд экспертларига қўйиладиган талаблар ва бошқа масалалар акс эттирилган.

Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин