15:48 / 30.05.2022
1 744

Ўзбекистонда ёзнинг дастлабки кунларида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда ёзнинг дастлабки кунларида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича иқлимий меъёрларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, 30 май куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 25-28 даража атрофида бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, асосан, тоғолди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

31 май ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим кунлари тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, 1—2 июнь кунлари кечалари 15-18 даража, кундуз кунлари 31-34 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида 35-37 даражагача бўлади. 3 июнь жума куни ҳарорат фони 2-3 даражага пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ёзнинг дастлабки кунларида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди