12:21 / 31.05.2022
1 058

Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилди
Адлия вазирлиги томонидан Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ушбу кодекснинг асосий вазифалари жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, хусусий мулк, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:
  • кодекс лойиҳаси билан яхлит 9 та амалдаги қонун, 2 та янги қонун лойиҳалари ва 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдан бошлаб уни тугатишгача бўлган барча жараёнларни тартибга солишга қаратилган;
  • илғор хорижий давлатлар тажрибасига асосан, тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилмоқда;
  • тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари базаси ихчамлаштирилиб, тадбиркорлар ичида оммабоп бўлмаган «хўжалик ширкати» ташкилий-ҳуқуқий шакли бекор қилинмоқда;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турларини белгилаган ҳолда уларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда;
  • тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шакллари белгиланмоқда;
  • 43 та давлат органининг 146 та назорат функциялари ва Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган 18 турдаги текширувлар рўйхатлари мазкур кодексга илова сифатида тасдиқланмоқда. Бунда рўйхатга киритилмаган барча текширувлар бизнес-омбудсман билан келишилган тартибда амалга оширилиши белгиланмоқда;
  • давлат назоратининг 4 та шакли белгиланиб, шундан фақат маълумотларни таҳлил қилиш ва текширувда аниқланган қоидабузарликлар юзасидан тадбиркорга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши белгиланмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба — Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани тўғрисида 2021 йилнинг июнида хабар берилганди. Кодекс лойиҳаси ўтган йилнинг сентябрь—октябрь ойларида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши керак эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилди