12:00 / 05.06.2022
1 234

Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистон халқига етказилди

Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистон халқига етказилди
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Балх вилоятининг Қалдар туманида Ўзбекистон томонидан бундан аввалроқ етказилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2 июнь куни бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдириб, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлади.

Туман раҳбари М.Вали Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари, хусусан, Балх вилояти аҳолиси фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.

Ун, ўсимлик ёғи, буғдой, гуруч, макарон, консерва, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат тўпламлари, кийим-кечак бир ой аввал кучли сув тошқини ва сел содир бўлган Қундуз, Саманган, Таҳор ва Жузжон вилоятларига ҳам юборилади.

Ўзбекистон сўнгги марта 30 апрель куни Афғонистонга гуманитар ёрдам юборганди. Ундан аввал 2021 йилнинг декабрь ва сентябрь ойларида афғон халқи учун инсонпарварлик юки етказилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистон халқига етказилди