Ўзбекистонда олий таълим берувчи олийгоҳлар сони ҳар йили бир нечтага кўпайиб бормоқда. Хусусий университетлардан ташқари давлат ОТМлари сони ҳам ошяпти.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда жами 162 та ОТМ мавжуд. Нодавлат ОТМлар сони 25 тага, хорижий ОТМлар ва филиаллари эса 30 тага етган. Бу йил ҳисобида бир нечта ОТМ янги очилди ёки қайта ташкил этилди.
Фармацевтика техник университети
“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилди ва ОТМга қабул 2022/2023 ўқув йилидан грант, тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.
Масофавий таълим берувчи ОТМ
Ҳукумат қарори билан IT-Park University рақамли университети ташкил қилинди. Бу ОТМга қабул шу йилдан бошланади.
МЧЖ шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилотида ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.
Талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Янги университетда таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида, ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Дипломи Ўзбекистонда тан олинади.
Қайта ташкил этилган ОТМлар
Самарқанд давлат тиббиёт университети
Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди.
ОТМ қайта ташкил этилгач, 2022 йилга қадар Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган талабалар университетда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиришни бошлади, битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги университет дипломи берилиши белгиланган.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети этиб қайта ташкил этилган.
Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси этиб белгиланган.
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
Бундан ташқари, Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилган. Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланиши белгиланган.
Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши режа қилинган.
Билиб қўйган зарар қилмайди
Қайд этиш жоизки, бу йил олий таълим билан қамров 28 фоиздан 38 фоизга етказилмоқда. Бу дегани абитуриентларнинг талаба бўлиш имконияти ҳам ошади. Илк бор давлат ОТМларида ҳам масофавий таълим шакли жорий этилишига оид қарор лойиҳаси эълон қилинган. Шундан келиб чиққан ҳолда ва IT-Park University нодавлат университети масофавий таълим шакли жорий этилаётганини ҳисобга олсак, тез орада Ўзбекистонда ҳам масофавий таълим шаклида ўқиб олинган дипломлар тан олина бошланишини тахмин қилиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»