“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари чиқиши бошланади. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни 38-39 даража иссиқ атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даража иссиққача бўлади, бу ушбу давр учун меъёрдан 5-6 даражага юқоридир.
Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқ бўлади.
7-9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди