Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари 2022 йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.
Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминлангани, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1—15 август кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда амалга оширилади.
Қолган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.
«Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Яъни янги 2022/2023-ўқув йилида 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади. Қабул жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас