21:35 / 08.06.2022
1 283

Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида нечанчи ўринни эгаллагани маълум қилинди

Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида нечанчи ўринни эгаллагани маълум қилинди
Ўзбекистон 2021 йил якунига кўра World Justice Project’нинг Қонун устуворлиги индексида 85-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар қилди.

Индексга кўра, Ўзбекистонда қонун устуворлиги умумий рейтинги 4,1 фоизга ошган. Республикада кузатилаётган ижобий тенденциялар қаторида ҳукумат ваколатларининг чекланиши, коррупцияга қарши кураш ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги қайд этилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йилда кўрсаткичларни яхшилаш бўйича етакчи бўлган.

Мамлакат аввалги йиллардаги рейтингда қуйидаги поғоналарни эгаллаганди:
2018 йил — 91;
2019 йил — 92;
2020 йил — 94;
2021 йил — 85.

Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон икки йиллик пасайишдан сўнг, натижасини кескин яхшилаб, бир йил олдинги ўриндан 9 ўрин юқорилаган.

Маълумот учун, WJP индекси 8 та фактор бўйича аниқланади:
- ҳукумат ваколатлари чекланганлиги;
- коррупцияга қарши кураш;
- шаффоф бошқарув;
- инсон ҳуқуқлари;
- қонун устуворлиги ва хавфсизлик;
- ҳуқуқлардан фойдалана олиш;
- фуқаровий суд тизими;
- жиноий иш юритиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида нечанчи ўринни эгаллагани маълум қилинди