11:50 / 18.06.2022
1 268

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилади

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2022 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 январдан эса бутун республика ҳудудида жорий этилиши мумкин.

Белгиланишича:
  • туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилингани ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади;
  • туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар улар учун герб йиғими ундириш амалдаги тартибини сақланиб қолган ҳолда фуқаролар исталган вақтдаги мурожаатларига кўра қўшимча тўлов ундирилмасдан расмийлаштириб берилади.

Адлия вазирлигининг никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилояти туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берилади. Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 сентябрдан 1 декабрга қадар амалга оширилади.

Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахслар яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинсин.

Никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотин яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон ахборот тизими орқали хабар бериш тартиби жорий этилади.

Фуқаролар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали ички ишлар органларига сўровнома юбориш ва хулоса олиш тартиби жорий қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилади