09:40 / 08.07.2022
1 518

Ҳайит байрами кунларида қандай об ҳаво кутиляпти?

Ҳайит байрами кунларида қандай об ҳаво кутиляпти?
Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 9-12 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража, 10-12 июлда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 20-25°, кундузи 32-37°, 10-12 июлда кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража, 10-12 июлда 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража, 10-12 июлда 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:
  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.


Об ҳаво Андижон, Қарши об ҳаво, Навоий об ҳаво

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳайит байрами кунларида қандай об ҳаво кутиляпти?