21:15 / 12.07.2022
1 507

Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган фуқаролар касбга ўқитилади

Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган фуқаролар касбга ўқитилади
Ўзбекистонда нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш тизими янада ривожлантирилади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан иш билан банд бўлмаган касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш ва бандлигини таъминлаш бўйича нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида касбга ўқитиш янги тартиби жорий этилади.

Нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касаначилик фаолият турлари бўйича касбга ўқитиш асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
  • ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни замонавий касбларга ўқитишда иш берувчилар талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда давлат буюртмасини бериш;
  • ўз касби бўйича малакага эга бўлган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга малакаларни баҳолаш марказлари орқали малака паспортларини бериш;
  • малака паспортларини олган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга меҳнат фаолиятини бошлаш учун ҳам субсидия бериш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузурида ташкил этилган Малакаларни баҳолаш марказларида ўқув курсларини тугатган фуқароларни билими даражасини аниқлайди ва шу асосда уларга малака паспортларини беради.

Малака имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳар бир банд бўлмаган шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Малака паспортини олган ҳамда касаначилик йўналишлари бўйича меҳнат фаолиятини бошламоқчи фуқароларга ўқиш харажатларига тенг миқдорда, бироқ жами 7 миллион сўмдан ошмаган, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар берилади.

Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда ишга муҳтож бўлганлар 1,4 миллион кишини, ишсизлик даражаси ўртача 9,2 фоизни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган фуқаролар касбга ўқитилади