date
views 8 033

Тошкентда 15 900 долларни сўмга айирбошлашга уринган икки фуқаро жаримага тортилди

Тошкентда 15 900 долларни сўмга айирбошлашга уринган икки фуқаро жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи икки фуқаро ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, хориж валютаси билан олди-сотди қилишни мақсад қилди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.

Улар 15 900 АҚШ долларини сотиш мақсадида Юнусобод туманининг 11-мавзесига бориб, ушбу пулларни 47 миллион 65 минг сўмга сотаётган вақтида СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукми билан бу икки шахсга энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида жарима тайинланди. Ашёвий далил сифатида олиб қўйилган 15 900 АҚШ доллари эса давлат ҳисобига ўтказилди.

Манба: www.daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон