1 092
«Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар кучайтирилмоқда
Инсоннинг озодлиги, шаъни-ю қадр-қиммати бебаҳо ва дахлсиз қадрият сифатида улуғланади. Шунга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари шахсий ҳаёт дахлсизлиги қонунан муҳофаза қилинади. Сабаби, инсоннинг шахсий ҳаёти деганда шахсан ўзи томонидан олиб бориладиган, ўзгалардан холи бўлган унинг жисмоний ва руҳий ҳаёти тушунилади.
Инсон ўзининг оилавий, маиший шунингдек, мулоқот муҳити, диний муносабати, шахсий қизиқишлари (муносабатлари) ва бошқа шу каби чегараланган муҳитлар бўлиб, шахс булар ҳақида маълумотлар ошкор этилишини истамаслиги мумкин. Шахсий ҳаётга доир маълумотлар қонун билан қўриқланади. Улар фақат шахснинг розилиги билангина (қонунда белгиланган истиснолар мавжуд) олиниши, сақланиши ва тарқатилиши мумкин.
Амалдаги бош қомусимизнинг 27-моддасида ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Ушбу норма вақт ўтиши билан кенгайтирилиши, такомиллаштирилиши ҳамда замон талабларидан келиб чиқиб тўлдириши зарурлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди.
Масалан, ҳозирда кўп кузатилаётган шахсий ва оилавий сир сифатида фарзандликка олиш сирини, эр-хотиннинг ўзаро ҳаётини, ўзаро мулкий ва шахсий номулкий муносабатларини, бошқа шахслар билан яширин муносабатлари ва бошқа муносабатларига оид маълумотларни шахсларнинг розилигисиз ижтимоий тармоқларда тарқатишни айтиш мумкин.
Шунга кўра, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасига асосан Бош Қомусимизнинг 27-моддаси «Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга.
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Суднинг қарорисиз уй-жойдан маҳрум этилишга йўл қўйилмайди.
Ҳеч ким шахснинг уй-жойига ёки бошқа мол-мулкига қонунда назарда тутилганидан бошқача ҳолда ва тартибда киришга, тинтув ўтказишни ёки кўздан кечиришни амалга оширишга ҳақли эмас» деб қайта таҳрир қилинмоқда.
Ушбу таҳрир қилинаётган модда ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга эканлигини, шунингдек, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳамда ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга.
Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши каби ҳуқуқлари кафолатланиши ва шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар кучайтирилишини белгиланмоқда.
Таклиф этилаётган ушбу норма юқоридаги каби салбий ҳолатларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.
Севара Уринбаева
Адлия вазирлиги масъул ходими
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Адлия вазирлиги масъул ходими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди