
«Ўзгидромет» 24 июль, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қайд этилишича, шу куни ҳам Ўзбекистонда ҳаво иссиқ бўлади. Максимал ҳарорат 38—43 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 45—47 даражагача бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17—22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 41—43 даража атрофида сақланиб туради.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 32—37 даража бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.