«Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (396-сон, 21.07.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «тартибга солувчи гильотина» усули орқали тизимлаштириш натижасида 422 та Ҳукумат қарори ўз кучини йўқотди.
Ўз кучини йўқотган ҳужжатларнинг 90 фоизи (331 та)ни яхлит қарорлар, 10 фоизи (91 та)ни эса ҳужжатларнинг айрим бандлари ташкил қилади.
Мазкур ҳужжатларнинг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлди:
- кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;
- нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар нормаларига зид келиб қолганлиги;
- қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатларининг бекор қилинганлиги натижасида ўз долзарблигини йўқотганлиги;
- қарорлар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бошқа қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб топилганлиги;
- қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижроси таъминланганлиги.
Ҳужжат Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи