11:34 / 26.07.2022
1 377

Ўзбекистонда 26 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистонда 26 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти
«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 26 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

26 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади, фақат Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 17–22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг–тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38–43 даража, жанубда баъзи жойларда 45 даражагача, шимолда 32–37 даража бўлади.

Тошкентда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 41–43 даража атрофида сақланиб туради.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 30–35 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 26 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти