2 089
ППХ ходимларига 8 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштириш ваколати берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилди.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тузиш ваколатлари ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти, профилактика инспекторлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига берилгани сабабли патруль-пост хизмати ходимлари ўзи аниқлаган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан ҳуқуқбузарни мажбурий тартибда ички ишлар органига ёки таянч пунктига келтириб, билдирги орқали ваколатли мансабдор шахсга топшириши амалиёти жорий қилинган.
Қонун лойиҳасида ички ишлар органлари масъулиятини ошириш, уларнинг хизмат самарадорлигини кучайтириш мақсадида ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) бошлиқлари ёки бошлиқ ўринбосарларига қўшимча равишда 8 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш, профилактика инспекторларига қўшимча равишда 10 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштириш белгилаб қўйилмоқда.
Патруль-пост хизмати ходимларига 8 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштириш, Миллий гвардия органлари ходимларига қўшимча равишда 13 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш ҳамда 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштириш ваколати берилиши назарда тутилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилиниши соҳадаги муносабатларни қонун билан тартибга солинишига хизмат қилиши айтилиб, ушбу ҳужжат депутатлар томонидан қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди