“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат республика шимоли-ғарбида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, аммо ҳудудлар катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда, 30 июль шанба куни Тошкент вилоятида ва 31 июль якшанба куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 20-23 даража иссиқ, кундуз кунлари 33-36 даража иссиқ атрофида бўлади, бу июль ойи охиридаги иқлимий меъёрларга яқиндир.
Ушбу кунларда жанубда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?