Ўзбекистон аҳолиси 2,1 фоизга ўсди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2020-йилга нисбатан 712,4 минг кишига(2,1%) ошиб, 35,6 миллион кишини ташкил этди, дея хабар беради Давлат статистика қўмитасининг мамлакатдаги демографик вазият бўйича ҳисоботида. Аёллар сони 346,6 минг кишига(2%), эркаклар сони 365,7 минг кишига (2.1%) га ошди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2021 йилда дунё аҳолисининг умумий сони 7,8 миллиард кишини ташкил қилади. Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 43-ўринда.
Ўзбекистоннинг шаҳар аҳолиси 17,9 миллион кишига (жами аҳолининг 50,8 %), қишлоқ аҳолиси 17,35 миллион кишига (49,2 %) етди.
Ҳудудлар кесимида аҳоли умумий сонида энг катта улуш Самарқандда – 4 миллион киши, Фарғонада – 3,8 миллион, Қашқадарёда – 3,4 миллион ва Андижонда – 3,2 миллион кишига тўғри келади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2021 йилда дунё аҳолисининг умумий сони 7,8 миллиард кишини ташкил қилади. Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 43-ўринда.
Ўзбекистоннинг шаҳар аҳолиси 17,9 миллион кишига (жами аҳолининг 50,8 %), қишлоқ аҳолиси 17,35 миллион кишига (49,2 %) етди.
Ҳудудлар кесимида аҳоли умумий сонида энг катта улуш Самарқандда – 4 миллион киши, Фарғонада – 3,8 миллион, Қашқадарёда – 3,4 миллион ва Андижонда – 3,2 миллион кишига тўғри келади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…