Фото: East-fruit
Ўзбекистонда артезиан сувларининг «олтин захираси»дан кўп фойдаланиш катта ташвиш уйғотмоқда, сабаби бунинг оқибатида ичимлик суви танқислиги юзага келиши хавфи мавжуд. Фермерларнинг ўзи қудуқлар оқими пасайиб бораётганини тан олмоқда, яқинда етти вилоятда ерости сувлари сатҳи 5 метрга пасайгани ҳақида хабар берилди.
East-fruit’нинг ёзишича, Ўзбекистонда кўплаб йирик боғдорчилик лойиҳалари «нолдан» амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, кўпинча қишлоқ хўжалигида илгари фойдаланилмаган ва суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ерлар ўзлаштирилади. Шунинг учун тадбиркорлар, одатда, боғларни суғоришни таъминлаш учун 200 метр ва ундан ортиқ чуқурликдаги қудуқларни бурғилайди. Ҳатто бундай чуқурликда ҳам сув кўпинча ўртача сифатга ва юқори туз таркибига эга бўлади, бу уни фильтрлаш учун катта харажатлар талаб қилади.
Бу йил Ўзбекистонда ёз фаслидаги об-ҳаво аномал бўлди. Айрим ҳудудларда июль ойида ҳаво ҳарорати узоқ вақт давомида 45 даража ва ундан юқорида сақланиб қолди.
«Ўзбекистонда артезиан сувларининг «олтин захираси»дан кўп фойдаланиш жиддий ташвиш уйғотмоқда, чунки бунинг оқибатида ичимлик суви танқислиги юзага келиши хавфи мавжуд. Фермерларнинг ўзи қудуқлар оқими пасайишни бошлаганини тан оляпти, яқинда эса матбуотда расмий манбаларга таяниб етти вилоятда ерости сувлари сатҳи 5 метрга пасайгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Бу мева-сабзавот саноати учун жуда ёқимсиз тенденция ва таҳдидли вазиятдан дарак беради», деди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.
Мутахассиснинг фикрича, бу яқин йилларда Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштиришнинг ўсиш суръатлари секинлашиши ёки ҳатто камайишига олиб келиши мумкин.
«Таъкидлашни истардимки, Ўзбекистонда, шубҳасиз, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳали ҳам яхши захиралар мавжуд, чунки бу ерда энг кам самарали ва энг қадимги маълум бўлган суғориш усули оммавий равишда қўлланилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон деҳқонлари суғориш тизимини ўрнатиб қўйган бўлсалар-да, сув текин эканини таъкидлаб, боғда эски усулда сувдан фойдаланишини баъзан кўрганман. Шубҳасиз, агар сув «текин» бўлишда давом этса, унга бўлган муносабат унчалик тежамкор бўлмайди», - дейди ФАО иқтисодчиси.
Шу нуқтайи назардан, сувдан самарали фойдаланиш технологиялари, боғдорчиликни иқлим ўзгаришига мослаштириш яқин йилларда минтақа давлатлари қатори Ўзбекистон боғбонларининг ҳам диққат марказида бўлиши аниқ.
«Айтганча, сув нархининг кўтарилиши ўзбекистонлик фермерларга маҳсулот сифатига эътибор қаратишга ёрдам беради, бу эса унинг қиймати ва нархини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Юқори сифатли маҳсулотлар юқори нархларга эга бўлган талабчан бозорларга чиқиш имконини беради ва дунёдаги энг беқарор ҳамда башорат қилинадиган бозорга, яъни Россия бозорига экспортга қарамликни камайтиради. Ҳозирча, афсуски, ўзбек маҳсулотларининг асосий афзаллиги унинг арзонлиги, аммо бу жуда нозик афзаллик, чунки Ўзбекистон бозорлардан жуда узоқда жойлашган, демак, транспорт тушумнинг асосий қисмини «еб» қўяди, фермерга эса тийинлар қолади. Бу эса соҳа ривожига ҳисса қўшмайди», — дея хулоса қилди Андрий Ярмак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди