20:30 / 21.08.2022
1 799

«Ўзгидромет» келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

«Ўзгидромет» келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 22 август, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 27-29 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Об ҳаво Андижон, Қарши об ҳаво, Навоий об ҳаво, Самарқанд об ҳаво

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди