
Тошкентда болалигидан боксга ихлос қўйган ва турли мусобақалар иштирокчисига айланган йигит жароҳат олиб, маълум муддатга машғулотларга қатнашолмай қолди. У спортдан бошқа ишга кўнмагач, унинг онаси спорт соҳасида ишловчи одамга учрашди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.
Спорт соҳасида ишловчи одам бокс бўйича мутахассис эмаслигини айтиб, бу борада болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий филиали мутахассиси ёрдам бера олишини айтди. Мутахассис эса онанинг ишончига кириб, ўғлининг ҳужжатлари билан бирга «хизмат ҳақи» ҳам олиб келиши кераклигини маълум қилди.
Шундан сўнг, мутахассис бокс федерацияси ижрочи директори билан маслаҳатлашди. Ижрочи директор ходимларни ишга олиш ва бўшатиш билан шуғулланмаслиги, шунингдек, федерацияда сайланиш орқали ишга тайинланган бор-йўғи 3-4 ходим фаолият юритишини билса-да, нафсини қондиришга қизиқиб қолди.
Орадан 3-4 кун ўтиб, бокс бўйича мутахассис она олиб келган ҳужжатлар ва 1000 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Мутахассис ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари тавсияси билан ижрочи директорга қўнғироқ қилиб, иш битгани, учрашишлари кераклигини айтди. Шу тариқа, ижрочи директор ҳам қўлга олинди.
Манба: www.daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар